Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой қувуридан 125 млрд кубометр газ транспортировка қилинди
17:57 / 23.09.2015
2120

Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой қувури ишга туширилганидан 2015 йилнинг августига қадар у орқали 125 млрд кубометр газ транспортировка қилинди. Бу Хитой шу давр ичида сотиб олган табиий газнинг 35 фоизини ташкил қилади.

Бу маълумотлар газ қувурини эксплуатация қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 13-йиғилишида маълум қилинди.

Илгарироқ хабар қилинганидек, йиғилиш Ашхободда бўлиб ўтди. Унда газ қувурини 2015-2016 йилларда эксплуатация қилиш масаласи кўриб чиқилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top