Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Volkswagen раҳбари дизель двигателлар билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога кетди
23:25 / 23.09.2015
1630

Volkswagen бош директори Мартин Винтеркорн дизель двигателлар билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога кетишини маълум қилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

“Volkswagen янгиланиши керак. Янгиланиш менинг истеъфоимдан бошлана қолсин”, деб айтди Винтеркорн.

Винтеркорн ўзи томондан қандайдир қоидабузарлик бўлганини билмасада, буни компания манфаат йўлида қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Сентябрда компания президиуми Винтеркорн билан шартномани 2018 йилнинг охиригача узайтиришни тавсия қилган эди.

68 ёшли топ-менежер компанияга 2007 йилдан бери бошчилик қилиб келаётган эди ва шундан бери компания катта муваффақиятларга эришди. Volkswagen Винтеркорн пайтида Porsche, MAN, Scania, Ducati каби брендларни харид қилди. Концерн автомобиллари савдоси 65 фоизга ошди. Бу даврда ходимлар сони 330 мингдан 600 минггача ошди.

23 сентябрда АҚШнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги Volkswagen‘нинг 3 литрли турбодизель двигателлари бўйича янги терговни бошлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top