Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жиззахлик ўқитувчи 23 йилдан буён сохта диплом билан ишлаб келгани аниқланди
15:24 / 24.09.2015
3300

Жиззахлик ўқитувчи 23 йилдан буён сохта диплом билан ишлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, Бахтиёр Султонов исмли шахс муқаддам судланиб, суд жараёнида ноқонуний фаолият юритиб келган бир гуруҳ шахслар билан танишган. Улар ёрдамида 1987-1992 йилларда олий маълумот олгани тўғрисидаги сохта дипломга эга бўлган. 2001-2015 йилларда у туманнинг 9-сонли умумтаълим мактабида она тили ва адабиёти фанидан дарс бериб келган. Аммо шу йилнинг февраль ойида унинг дипломи сохта эканлиги текширувлар чоғида аниқланган.
Султонов 2 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top