Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Мино водийсидаги тиқилинчда 200 киши ҳалок бўлди
14:18 / 24.09.2015
4595

Саудия Арабистонининг Мино водийсида содир бўлган тиқилинчда камида 200 киши ҳалок бўлди, 390 киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси хизмати хабар берди.
Тарқатилган баёнотга кўра, юз минглаб одамлар Ҳайит намозини адо этиш учун Мино водийсига тўпланган. Бундай кўп миқдордаги одамларнинг бир жойда тўпланиши натижасида тиқилинч юзага келган.
Ҳалок бўлган зиёратчилар қайси давлатлар фуқаролари эканлиги ҳақида маълумот берилмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top