Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик наркокурьер Россияга ўз ичакларида 169 контейнерда героин олиб ўтишга ҳаракат қилди
16:08 / 24.09.2015
3273

Домодедово аэропортида ўз ичакларида 169 контейнерда героин олиб ўтишга ҳаракат қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“19 сентябрь куни Домодедово аэропортида оператив ходимлар томонидан 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жами 705.14 гр героин солинган контейнерларни ютиб, шу йўл билан молни Россияга олиб киришга ҳаракат қилаётганида қўлга олинди”, - дейилади хабарномада.


Улашинг
  • Теглар:
Top