Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитой полицияси 3 ой ичида 20 минг кишини ҳибсга олди
14:46 / 24.09.2015
1696

Гонгконг, Макао ҳамда уларга қўшни бўлган Гуандун вилояти раҳбарияти уюшган жиноятчиликка қаттиқ зарба берди.
Маълум қилинишича, охирги уч мобайнида полиция томонидан ўтказилган “Чақин зарби” амалиёти давомида жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинаётган 20 минг киши қўлга олинган.
Матбуот анжуманида чиқиш қилган полиция вакили Ау Чин Шаунинг маълум қилишича, рейдларда иштирок этган 65 минг ҳуқуқ-тартибот ходими Гонгконгнинг барча тунги клублари, кўнгилочар марказларини тинтиб чиқиб, барча гумондорларни қўлга олишга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, бундай йирик операция 1 октябрь куни нишонланадиган ХХР шаклланишининг 66 йиллиги арафасида ўтказилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top