Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
22:35 / 25.09.2015
6192

Швейцария ҳукумати ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатди, деб хабар бермоқда твиттерда АР ахборот агентлиги.

ФИФА қароргоҳида ҳамда Йозеф Блаттернинг офисида тинтувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда Швейцариянинг бош прокурори маълум қилди. Унинг айтишича, тинтувлар пайтида маълумотлар мусодара қилинган. ФИФА президенти УЕФА президенти Мишель Платинига ноқонуний тарзда 2 млн швейцар франки ўтказиб берганликда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ Блаттер ФИФА АҚШ ва Швейцария томонидан ФИФАнинг баъзи юқори лавозимли вакилларига нисбатан олиб борилаётган аксилкоррупцион терговларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top