Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лондонда 135 минг от кучига эга машина тақдим этилди
19:27 / 25.09.2015
5042

Лондонда 13.5 м узунликка эга Bloodhound SSC машинасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Машина Британия ҳукумати кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб, The Daily Mail’нинг ёзишича, қуруқликда янги тезлик рекорди ўрнатишга қаратилган.
Машинанинг куч қурилмаси 135 минг от кучига эга. У ўз ичига реактив мотор ва гибрид ракета двигателини олади. Шунингдек, у 550 от кучига эга 5 ли 8 цилиндрли Jaguar F-Type R’га эга.
Rolls-Royce EJ200 реактив двигатели Eurofighter Typhoon қирувчисидан олинган. Bloodhound SSC 1 046 км/соат тезликка эришса, ракетали гибрид қурилмаси ишга тушади. 1 609 км/соат тезликка чиқиш учун машина 55 секунд сарфлайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top