Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда Орол денгизи қайта тирилмоқда
19:54 / 25.09.2015
18460

Орол фожиасини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижа бермоқда, деб ёзади Новости-Казахстан агентлиги.
Сирдарё сувларидан самарали фойдаланишнинг йўлга қўйилиши муносабати билан Кичик Орол қўлбола денгизини яратишга муваффақ бўлинди.
“Сирдарё дарёси ўзанини бошқариш ва Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолиш” лойиҳасининг ижроси Аральск шаҳрига порт мақомининг қайтарилишига олиб келди.
Айтилишича, фожиа йилларида сув шаҳардан 150 км узоқликка кетган эди. Бугунги кунда, таъкидланишича, бу масофа 17 км га қисқарган. Сувнинг кўпайиши билан эса балиқ ови ҳам яхшиланган. Маҳаллий балиқчилар кунига 200 кг дан балиқ овлаётганларини маълум қилмоқда.
“Оролни 20 йил муқаддам кўрган эдим. Бу ерда чўллар эди фақат. Бугун ҳаммаси ўзгарибди. Кўп чиройли жойлар пайдо бўлибди. Бу жаҳон тарихида биринчи марта денгизнинг қутқариб қолиниши”, - деди франциялик журналист Изабель Маглан, ўз таассуротларини ифодалар экан.


Улашинг
  • Теглар:
Top