Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Саудия Арабистони ҳукумати зиёратчиларни йўл-йўриқларга риоя қилмасликда айблади
18:42 / 25.09.2015
4624

Зиёратчиларнинг аввалдан тақдим этилган йўриқномага риоя қилмагани Макка шаҳридан 700 кишидан ортиқ кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда 25 сентябрь куни мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Холид ал Фалеҳ маълум қилди.
“Мазкур фожеани тергов қилиш тез суръатларда ўтказилиб, унинг айрим зиёратчилар йўриқномага риоя қилмагани натижасида келиб чиққан бўлиши мумкинлигига ойдинлик киритилади. Унинг натижалари эълон қилинади”, - деди вазир.
Саудия қироллиги Фуқаро муҳофазаси хизмати маълумотларига кўра, тиқилинч натижасида 717 киши ҳалок бўлди, энг камида 863 зиёратчи жароҳатланди. Шу муносабат билан Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд ҳаж пайтида юз берган кўплаб инсонлар ўлимига олиб келган фожиалар ортида ҳажнинг ўтказилиш тартибини қайта кўриб чиқишга буйруқ берди.


Улашинг
  • Теглар:
Top