Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хабаровскда 1935 йил авиаҳалокати қурбонлари топилди
11:41 / 25.09.2015
2957

Россиянинг Хабаровск ўлкасида 1935 йили қулаган самолётда ҳалок бўлган 4 кишининг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “Россия қидирув ҳаракати”га таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Алексанровск-Сахалинсдан Хабаровскка учиб кетаётган “Савойя-Маркетти С-55” самолёти 1935 йил июнида ғойиб бўлган эди. Унинг бортида жами 12 киши бор эди. Улар Хабаровскка 2 млн рубль элтаётган эди. Бу самолёт қолдиқлари ҳамда у ердаги бир қанча жасад ҳаракат аъзолари томонидан топилди.
Айтилишича, жасадлардан бири аёл кишига тегишли.


Улашинг
  • Теглар:
Top