Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Лукашенко беларусликларни ватаннинг тинч бўлишидан хотиржам бўлишга чақирди
13:00 / 26.09.2015
1994

Беларусь президенти Александр Лукашенко фуқароларни ўз мамлакатини севишга ва мамлакатда тинчлик бўлиши учун ўзини қўллаб-қувватлашга чақирди. У "бундан кейин ёмон ишлар бўлмаслиги"га ваъда берган.

Президент бугун Жлобине шаҳридаги металлургия заводи ишчилари билан учрашган.

"Инсон ўз ватанини севиши ва ўз уйи иссиқ ҳамда хавфсиз эканига ишонган ҳолда яшаши керак. Мамлакат президенти бу ишончни таъминлашга масъул. Биз келажакда ёмон воқеалар бўлмаслиги устида қайғурамиз. Мен сизларга келажакда тинчлик бўлишини кафолатлайман", деган Лукашенко меҳнаткашлар билан учрашувида.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий ва сиёсий бўҳронлар кичик муаммолардан бошланади. У бунга мисол тариқасида Украинадаги воқеалрни келтириб, ўғрилик ва порахўрликнинг авж олиши охир-оқибатда ҳозирги вазиятни юзага келтирганини таъкидлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top