Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин ва Медведевнинг суратлари Биринчи каналда эфирга узатилган кўрсатувда беркитиб қўйилди
22:49 / 26.09.2015
6845

Россиянинг Биринчи каналида “Человек и закон” (“Инсон ва қонун”) кўрсатувида яқинда ҳибсга олинган Коми республикаси губернатори Вячеслав Гайзер ҳақидаги сюжетда Гейзернинг ишчи хонасида деворга илиб қўйилган Россия президенти ва бош вазири Владимир Путин ва Дмитрий Медведевнинг суратлари беркитиб кўрсатилди.

Кўрсатув 25 сентябрда эфирга узатилди ва YouTube’даги расмий каналда жойлаштирилди.

Россия Тергов қўмитаси вакили Владимир Маркиннинг маълум қилишича, Гайзер ва унинг ҳамтовоқлари Россия иқтисодиётига миллиард рубллик зиён келтирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top