Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Афғонистонда Толибоннинг кенг миқёсли ҳужуми бошлангани хабар қилинди
15:22 / 28.09.2015
4012

Жума кунидан буён Афғонистон шимолидаги Қундуз шаҳрида Толибон ҳаракати жангарилари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
Расмий ахборот каналларининг маълумот беришича, юзлаб жангарилар бир неча кундан буён Қундузга ҳужумлар уюштирмоқда.

Душанба куни эрталаб тўқнашувлар шаҳарнинг тўрт туманида давом этаётган эди. Бу жараёнда тинч аҳоли вакилларидан 2 киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди.
Ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар бор, аммо уларнинг аниқ миқдори ошкор қилинмаяпти.


Улашинг
  • Теглар:
Top