Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрон президенти Минодаги фожиа туфайли БМТ Бош Ассамблеясини муддатидан олдин тарк этди
10:25 / 28.09.2015
3853

Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги иштирокини тўхтатди ва ватанига жўнаб кетди.

У Теҳронга Саудия Арабистонида ҳаж зиёратини адо этиш вақтида юз берган фожиа туфайли ҳалок бўлган эронликларнинг жасадлари қабул қилиб олиш маросимида иштирок этиш учун қайтган.

"Президент Руҳоний БМТ Бош Ассамблеяси доирасида ўтказилиши белгиланган бир қатор учрашувларини бекор қилди ва Нью-Йоркни тарк этиб, Теҳронга жўнаб кетди", дейилади IRNA агентлига хабарида.

Эслатиб ўтамиз, фожиа 24 сентябрь куни эрта тонгда Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлди. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Кўчалар кесишмасида улкан тиқилинч вужудга келиб, натижада 769 киши ҳалок бўлди, 934 зиёратчи жароҳатланди.

Эрон томони бу фожианинг олдини ололмагани учун Саудия Арабистони ҳукуматини айбламоқда.

Саудия Арабистони эса бу тиқилинчга сабаб сифатида африкалик зиёратчиларнинг қоидаларга амал қилмасдан ҳаракатланганини келтириб ўтган.

Бундан аввалроқ 24 сентябрь куни Макка шаҳрида юз берган фожиа оқибатида 169 нафар эронлик вафот этгани хабар қилинган эди.

Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида намойишга чиққан юзлаб норози оломон Макка яқинидаги Мино водийсида рўй берган фожеа муносабати билан Саудия Арабистони элчихонасига помидорлар улоқтиришди.


Улашинг
  • Теглар:
Top