Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқ бош вазири: Биз ИШИДга қарши курашда Россия билан баҳамжиҳат иш олиб боришга тайёрмиз
17:43 / 28.09.2015
1856

Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликийнинг қайд этишича, расмий Бағдод ИШИД жангариларига қарши курашиш учун Россия, Сурия ва Эрон каби бошқа давлатлар билан баҳамжиҳат иш олиб боришга тайёр, дея хабар беради Associated Press.

Шунингдек у, Россия томонининг ИШИДга қарши курашишини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Шу билан бир қатор ироқлик мансабдор мамлакатнинг АҚШ билан биргаликда Сурия ҳудудидаги жангариларга ҳарбий ҳаво қўшинлари орқали зарба беришни давом эттиришларини маълум қилди.

27 сентябрь куни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ИШИДга қарши курашда Россия ва Сурия билан ҳамкорлик қилинишини тасдиқлаганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top