Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда ИШИД ҳақидаги видеоролик ўчириб ташланса, Vimeo.com видеопортали блокдан чиқарилади
16:02 / 28.09.2015
2059

Қозоғистонда vimeo.com видеопорталига блок қўйилган. Агар хостинг ИШИД жангарилвар гуруҳини тарғиб қилувчи видеороликларни ўчириб ташласа, сайт яна қайта блокдан чиқарилади, деб ёзади «Новости-Казахстан» ахборот агентлиги.

Манбанинг ёзишича, бу ҳақда Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигининг алоқа ва ахборотлаштириш бўйича вакили Михаил Комиссаров баёнот берган.

Комиссаровнинг маълум қилишича, мазкур видеопорталда терроризм ва экстремизмни ва шунингдек айнан ИШИД гуруҳининг ғояларини тарғиб қилаётган видеороликлар жойлаштирилган. 7 сентябрь куни мазкур иш бўйича суд қарорига биноан портал Қозоғистон ҳудудида блоклаб қўйилганди.

Мансабдорнинг сўзларига кўра, ҳозирда Vimeo.com билан мамлакатнинг тегишли вакиллик идоралари ўртасида музокаралар олиб борилмоқда ва тез орада юқоридаги каби роликлар сайтдан ўчириб ташланади. Шундан сўнг порталнинг Қозоғистондаги фаолияти давом эттирилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top