Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда мижоздан 600 минг ўғирлаб кетган ромчи қўлга олинди
12:40 / 28.09.2015
2574

Тошкентда мижоздан 600 минг ўғирлаб кетган ромчи қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда. Айтилишича, 1987 йилда туғилган Равшан Ботиров одамларга Akfa ромларини ўрнатиб беришни таклиф қилиб, улардан турли йўллар билан “заклад” (бўнак пули) олган. Шундан сўнг у “мижоз”нинг уйини тарк этиб, қайтиб келмаган.

Бу сафар у Рихси Юнусованинг уйига келиб, худди шундай йўл билан 600 минг сўм ундирган. Орадан кўп вақт ўтиб, алданганини тушунган аёл тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Натижада фирибгар қўлга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top