Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ХХР раиси: Давлат бошқаруви қўлисиз бозордаги кўринмас қўл ҳеч нарсага ярамайди
22:55 / 28.09.2015
2942

ХХР раиси Си Цзиньпин БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиш пайтида “бозордаги кўринмас қўл ва давлат бошқарувида бўлган кўринар қўл” ўртасидаги мувозанатни топиш кераклиги ҳақида сўзлаб ўтди.

Хитой раҳбари нафақат БМТ доирасида балки мамлакатлар ўртасида глобал алоқалар ўрнатиш кераклиги ва иқтисодий фойдалар ҳамда фуқаролар турмуш шароитини яхшилаш борасидаги мувозанатни сақлаш лозимлиги ҳақида ҳам сўзлаб ўтди.

“Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги даромаднинг бўлиниши нафақат чидаб бўлмайдиган ҳолат, балки ноҳақликдир”, деб таъкидлади Си Цзиньпин.

Бироз олдинроқ, Хитой раҳбари тинчлик нури фақатгина уруш булутлари тарқалгандан сўнг чиқади, деб алоҳида таъкидлаб ўтган хабар қилинганди. У фикрига мисол сифатида, Иккинчи жаҳон уруши давридаги Хитой—Япония урушини келтириб ўтган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top