Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2014 йил АҚШда 70 нафарга яқин киши ИШИДни қўллаб-қувватлаган ёки унга қўшилмоқчи бўлгани учун ҳибсга олинган
10:16 / 29.09.2015
1111

Ўтган йили АҚШда 70 нафар киши устидан ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилиш, уни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, АҚШ ҳудудида терактлар ўтказишни режалаштириш айблови бўйича жиноий иш очилган. Бу ҳақда 27 сентябрь куни, Нью-Йоркдан масофа орқали олиб борилган телеконференция брифинги пайтида АҚШ бош прокурори ёрдамчиси Жон Карлин айтиб ўтган.
Ҳукумат берган маълумотга қараганда, 2014 йилда 250 америкалик Яқин Шарқдаги террорчилар сафига бориб қўшилган ёки шунга ҳаракат қилган.
"Бу рақамлар ичига биз қўлга туширганлар ҳам киради. Ўтган йили биз тахминан 70 нафар шахсга нисбатан шу жиноят бўйича жиноий иш очганмиз”, - деди Карлин. Улардан 60 нафари ИШИД террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлаган ёки улар сафига киришга ҳаракат қилган. Қолган 10 нафари эса, Карлиннинг сўзларига қараганда, АҚШ ҳудудида теракт содир этишни режалаштирган. Қўлга олинганларнинг деярли барчаси 25 гача бўлганлар, ҳар учтадан биттаси эса 21 ёшдан қуйи бўлганларни ташкил этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top