Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
БМТнинг тинчликпарвар кучларига 50 давлат жами 40 минг ҳарбий ажратди
12:48 / 29.09.2015
2374

БМТнинг тинчликпарвар кучларига 50дан ортиқ давлат жами 40 минг ҳарбий ажратди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда.
АҚШ президенти Барак Обама Нью-Йоркда ўтказилган тинчликпарварлик бўйича саммитдаги чиқишида бу барча муаммоларни ҳал қилиб бермаслигини, аммо яратилган тизим қуролли ихтилофларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Айни пайтда БМТ тинчликпарвар миссияси ишида 124 давлатдан ташриф буюрган 125 минг ҳарбий иштирок этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top