Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бағдоддаги “ИШИД”га қарши курашиш ахборот марказига россиялик мутахассислар етиб келди
19:02 / 29.09.2015
1896

Бағдодга Россия, Ироқ, Сурия ва Эрон билан биргаликда “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши курашиш учун яратилган ахборот марказида ишлаш учун 6 нафар россиялик ҳарбий етиб келди. Бу ҳақда Ироқ парламенти хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси бошлиғи Ҳаким аз-Замлийга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бағдодга 6 нафар россиялик мутахассис етиб келди. Улар йиғилиш ўтказдилар, йиғилишлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Ахборот алмашинмоқда, биз бу коалицияга кирувчи давлатлар манфаатига мос келувчи натижаларга эришилишига умид билдирамиз”, деб айтди Аз-Замлий.

Шунингдек, Бағдодга 6 нафар эронлик ҳарбий ҳам келган, Суриядан ҳам 6 нафар мутахассис келиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ироқ, Сурия, Эрон ва Россия ўртасида разведка маълумотлари билан алмашишга ихтисослашган Боғдоддаги ахборот маркази ўз ишини октябрь-ноябрь ойларидан бошлаши маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top