Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
FT: Қатар Мустақил фонди қимматбаҳо қоғозлардан 12 млрд доллар йўқотиши мумкин
10:38 / 29.09.2015
1379

Қатар Мустақил фонди (QIA) Volkswagen, Glencore компаниялари ва Хитой Қишлоқ хўжалик банки активларининг арзонлашуви туфайли учинчи чорак тугалланишигача бир неча кун ичида 12 млрд доллар йўқотиши мумкин, дея хабар бермоқда Financial Times.

Жамғарманинг эҳтимолий йўқотишлари Volkswagen акцияларининг нархи кескин – 8,4 млрд долларга яқин тушиб кетгани сабабли вужудга келиши мумкин. QIA мазкур немис автоконцернининг катта миқдордаги имтиёзли акцияларига эгалик қилади. Оддий акцияларига эгалик қилиш бўйича эса учинчи ўринда туради.

Шунингдек, QIA Glencore трейдинг компаниясининг 8,2 фоиз акцияларини сотиб олган. Йил бошидан буён жамғарманинг мазкур компания билан боғлиқ йўқотишлари 2,7 млрд долларни ташкил этди.

Хитой Қишлоқ хўжалик банки кўрган зарар миқдори эса 650 млн долларга етган.

Қайд этилишича, QIA чоракни 10та энг йирик инвестиция лойиҳасининг 8тасида зиёнлар билан якунига етказмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top