Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Гвардиола: Сайлов натижаларидан қатъи назар «Барселона»ни Испания чемпионатида сақлаб қолиш зарур
16:19 / 29.09.2015
2652

Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола Каталонияда бўлиб ўтган парламент сайловлари ва ҳудуднинг Испаниядан ажралиб чиқиши бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Каталония ўз қарашларини билдириб бўлди. 80 фоиздан ортиқ сайловчилар бу муҳим тадбирда иштирок этишди. Каталония мустақиллигини қўллаб-қувватловчи партия парламентда энг кўп ўринга эга бўлди».

«Энг муҳими одамлар сайловларда ҳеч қандай ортиқча муаммоларсиз овоз беришди. Ана энди сиёсат ҳақида ҳам гапириш мумкин».

«Аммо шунга қарамай, «Барселона»ни Испания чемпионатида сақлаб қолиш зарур. Агар бундай бўлиб чиқмаса, бу на клубнинг ва на лиганинг фойдасига ишлайди», – дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.


Улашинг
  • Теглар:
Top