Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Керри: АҚШ ва Россиянинг Сурия масаласидаги қарашлари умумийлашмоқда
20:08 / 29.09.2015
2757

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг маълум қилишича, Барак Обама ва Владимир Путин ўртасида ўтказилган музокаралардан кейин АҚШ ва Россиянинг Сурия масаласидаги позициялари бир-бирига яқинлашган. Бу ҳақда у MSNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

"Икки томон ҳам Суриянинг яхлит ва сиёсий можаролардан холи давлат бўлишини исташади. Икки томон ҳам ИШИДнинг бутунлай бартараф этилишини ва мамлакатда тартиб ўрнатилишини истайди", дейди бу борада Керри.

У мамлакатда айнан қандай йўл билан тартиб ўрнатилиши бўйича индамаган. 

"Сурияни сақлаб қолиш учун кеч бўлгани йўқ", дейди Керри.

АҚШ Давлат котиби Обама ва Путин Суриядаги вазиятнинг тартибга тушиши учун чоралар излаётганини қайд этиб ўтган.

Керрининг бу икки давлат раҳбарининг учрашуви очиқ руҳда ўтгани ва томонлар тўғри йўлдан кетаётганини таъкидлаган.

Керри Украина масаласига ҳам эътиборни қаратиб, бу ҳудуддаги вазият яқин ойлар ичида барқарорлашишини айтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top