Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Чуркин Обаманинг БМТ биносида “хўжайинчилик” қилганидан норози
14:40 / 30.09.2015
4940

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин АҚШ президенти Барак Обаманинг ташкилот биносида “хўжайинчилик” қилганидан норозилигини билдирди. У террорчиликка қарши кураш масалаларига бағишланган саммитда Косово вакилларининг иштирок этишига шундай муносабат билдирди.

“Улар (Косово вакиллари) БМТнинг бошқа аъзолари билан биргаликда залда ўтиришибди, бу мутлақо тўғри эмас. БМТ биносида бундай ишлар қилиш ташкилотга ва унинг бош котибига бўлган ҳурматсизликдир”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

АҚШ раҳбарияти томонидан ушбу қисман тан олинган давлат вакилларининг йиғилишга таклиф қилинганига муносабат билдирар экан, Чуркин “улар ҳатто бу бинода ҳам Обама хўжайинчилик қилаётганини кўрсатмоқчи, бу эса таассуфдан бошқа нарсага сабаб бўлмайди”, деди.


Улашинг
  • Теглар:
Top