Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Фарҳод Толипов: ЕИИ бугунги кўринишида истиқболга эга эмас
15:46 / 30.09.2015
2704

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толипов, EurasiaDaily нашрига берган интервьюсида Евросиё иқтисодий иттифоқининг истиқболларига тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон нега ушбу ташкилотга аъзо бўлмаётгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан, мутахассис шундай фикр билдирди:
“Ҳамкорликка ҳеч ким қарши чиқмади. Тошкент ЕИИ ва Ўзбекистон ўртасида эркин савдо зонасини яратишни таклиф қилган эди. Бугунги аҳволида ЕИИнинг истиқболлари жуда оз: бу сиёсий ёки геосиёсий мотивга эга бўлган бирлашмадир. Айниқса ушбу бирлашма ташаббускори бўлган давлатнинг ўзи иқтисодий инқирозда эканлигида иқтисодий бирлашув тарғиб қилинаётгани ғалати. Қирғизистон ЕИИга аъзо бўлган тақдирда ўзи учун алоҳида преференциялар ва енгилликлар сўраётгани ихтиёрий эмас, мажбурий аъзоликдан дарак бермасмикин? Ахир интеграцияни фойда ва аниқ манфаатлар белгилаб бериши керак эмасми?”.


Улашинг
  • Теглар:
Top