Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда ҳиндуистлар яширинча сигир гўшти истеъмол қилган мусулмон кишини ўлдиришди
20:51 / 30.09.2015
5092

Ҳиндистонда ҳиндуистлардан иборат гуруҳ қорамол (сигир)нинг ўлимига сабабчи бўлган мусулмон фуқарони ўлдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Воқеа мамлакат пойтахти Нью-Делидан унчалик узоқликда бўлмаган Дадри шаҳрида содир бўлган.

Маҳаллий ҳиндуистлар ҳудудда яшовчи темирчи мусулмон Муҳаммад Акхлака ваунинг оиласи яширинча мол гўшти истеъмол қилиб келишидан шубҳаланиб келган ва кунларнинг бирида унинг уйига бостириб кириб Акхлакани ўлгунига қадар калтаклашган.

Марҳумнинг ўғли оғир жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган. Темирчининг қизи ҳиндуистларни тўхтатишга уринган бироқ, гуруҳ уни четга чиқариб ташлаган.

Мусулмонлар жамияти Акхлаканинг ўлими учун қасос олиш мақсадида жангга киришишган. Натижада масалага полиция аралашишига тўғри келган. 30 нафар маҳаллий аҳолининг 6 нафари ҳибсга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top