Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жанубий Кореянинг “Friends” нодавлат ташкилоти Қорақалпоғистонда хайрия акциясини ўтказмоқда
14:30 / 30.09.2015
1059

Қорақалпоғистон Республикасида Жанубий Кореянинг “Friends” нодавлат ташкилоти томонидан хайрия акцияси ўтказилмоқда. Акция давомида тажрибали шифокорлар аҳоли, айниқса, болаларни тиббий кўрикдан ўтказади, жарроҳлик операцияларини амалга оширади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Кореянинг “Friends” нодавлат ташкилоти ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимга кўра, 2009 йилдан буён юз-жағ касалликлари бор болалар жарроҳлик йўли билан даволаб келинмоқда. 2012 йилда имзоланган меморандумга мувофиқ, кореялик мутахассислар ҳар йили Қорақалпоғистонда бўлиб, болалар ўртасида эмлаш-профилактика ишларини амалга оширади.

Айни пайтда шифокорлар Қорақалпоғистон Республикаси кўптармоқли болалар шифохонасида даволаш ишларини ҳам олиб бормоқда. Шу билан бирга, мактабларда бўлиб, болаларнинг тишларини кўрикдан ўтказиб, аниқлаган касалликларни ўз вақтида даволаш борасида амалий ёрдам кўрсатмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top