Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Назарбоев: БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчиликка қарши кураш бўйича резолюциялари мажбурий бўлиши лозим
09:48 / 30.09.2015
1248

БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчиликка қарши кураш бўйича резолюциялари мажбурий бўлиши лозим. Шу пайтгача улар тавсия характерига эга бўлиб келмоқда, бу эса террорчиликка қарши кураш чораларини заифлаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев баёнот берди.

“БМТ доирасида эктремистик, террористик структуралар унификациясини ўтказиб, Хавфсизлик Кенгашига у ёки бу ташкилотни қонундан ташқари деб эълон қилиш ҳуқуқини бериш лозим”, - тавсия қилди Назарбоев БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида экстремизм ва террорчиликка қарши кураш масалаларига бағишланган йиғилиш чоғида.


Улашинг
  • Теглар:
Top