Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Хитойда жосусликда гумон қилиниб, 3 нафар япониялик ҳибсга олинди
12:09 / 30.09.2015
1400

Япония фуқаролари бўлган 3 киши Хитой ҳудудида тақиқланган объектлар атрофида қўлга олинган. Уларнинг жосуслик билан шуғулланишгани гумон қилинмоқда.

Ўз навбатида Япония ҳукумати бу воқеага муносабат билдирган.

Унга кўра, Япония жосуслик билан шуғулланмайди.

"Япония жосуслик билан шуғулланмайди. Биз Хитойда қўлга олинган фуқароларимизнинг озод қилиниши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз", деб маълум қилди Япония Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати бошлиғи Ёсихида Суга.
Аниқлик киритилишича, Хитойда ҳибсга олинган японларнинг бири Чжэцзян провинциясидаги ҳарбий объект олдида, яна 2 нафари Хитой ва КХДР билан чегарада қўлга тушган.

Ўтган йилнинг ноябрида Хитойда контрразведка бўйича янги қонун қабул қилинганди. Унга кўра, жосуслик ҳолатлари учун жазо чоралари кучайтирилган ва янги меъёрлар ўрнатилган.

Шунингдек, ҳужжатга кўра жосусликда айбланиб, ҳибс қилинганларнинг мулки мусодара этилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top