Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонлик сиёсатшунос: Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказмоқда
15:32 / 30.09.2015
6155

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толипов, EurasiaDaily нашрига берган интервьюсида Россияга нисбатан ЕИ томонидан жорий қилинган санкцияларнинг Ўзбекистонга таъсирига тўхталиб ўтди.
“Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг салбий таъсири Ўзбекистон иқтисодиётида ҳам кўзга ташланмоқда, - деди мутахассис. – Айрим товарлар савдоси тушиб кетди. Масалан, Ўзбекистон автомобилларининг Россия бозорида сотилиши қисқариб кетди. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан ватанларига қайта бошлашди. Ўзбек сўмининг курси тушмоқда. Бундай оқибатлар аллақачон бор”.


Улашинг
  • Теглар:
Top