Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги: Дамашқ Россияга террорчилик билан курашда тўлиқ ишонади
20:25 / 30.09.2015
2234

Сурия раҳбарияти Россия ва президент Владимир Путиннинг Сурияга нисбатан муносабатига тўлиқ ишонч билдиради, деб айтди Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим “Russian Today” телеканалининг араб тилидаги версиясига берган интервьюсида.

“Биз Россия ва террорчиликка қарши Россиянинг мақсадларини маълум қилган президент Владимир Путинга тўлиқ ишонамиз”, деб айтди Муаллим.

Муаллим Сурия раҳбарияти Сурия ва Ироққа қарийб 9 мингта фойдасиз авиазарба берган АҚШ ва унинг коалициясига умуман ишонмаслигини маълум қилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top