Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Ведомости”: Россиялик ҳарбийларга командировка пуллари катта бўлгани сабабли Сурияга боришни истовчилар борасида муаммо йўқ
10:32 / 01.10.2015
4259

Суриядаги россиялик ҳарбийларнинг умумий сони 1500 нафарга яқинни ташкил қилмоқда, деб ёзмоқда “Ведомости” нашри. Бу ҳақда нашрга Россия Мудофаа вазирлигига яқин манба маълум қилган.

Манбанинг ёзишича, бу фақатгина шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтовчи зобитлар, аскарлар ва сержантларга тааллуқли. Уларга катта миқдорда сафар пуллари берилади ва шунинг учун Сурияга боришни истовчилар борасида муаммо кузатилмаяпти.

Аскар оналари қўмиталари иттифоқи раҳбари Валентина Мельникованинг айтишича, хорижда хизмат вазифасини ўтаётган россиялик ҳарбийларга қўшимча ҳақлар тўлаш масаласи Россиянинг “Россия Федерацияси томонидан халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш ёки тиклаш бўйича фаолиятда иштирок этиш учун ҳарбий ва фуқаролик ходимларини тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги” қонуни билан тартибга солинади.

Қонунга кўра, Сурияда хизмат қилаётган зобитлар асосий маошларига қўшимча равишда кунига 62 доллар, аскарлар эса 43 доллар ҳақ олишади.


Улашинг
  • Теглар:
Top