Қирғизистон сифатсиз йўллар туфайли ҳар йили 200 млн доллар йўқотади
12:42 / 01.10.2015
2077

Қирғизистон ҳар йили йўлларнинг ёмонлиги туфайли 200 млн доллар миқдорида зарар кўради. Бу ҳақда донорлар билан алоқа қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида айтилди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари йиғилиш чоғида Қирғизистон йўлларининг аҳволи қайд қилинган харитани тақдим этдилар. Халқаро трассалар ички йўллардан анча яхши аҳволда эканлиги қайд қилинди. Шунга қарамай, йўлларнинг умумий сифати ва таъмир даражаси паст деб баҳоланди.

“Банк реконструкция учун пул ажратган 34 мамлакат ичида Қирғизистон йўлларидаги хавфсизлик кўрсаткичлари энг паст даражададир, - дейилади ҳисоботда. – Шу билан бирга, йўлларнинг сифати ёмонлашишда давом этмоқда. Ҳукумат йўлларга сарфланадиган харажатларни камида 2 баробарга ошириши лозим”.


Улашинг
  • Теглар:
Top