Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роналду ЕЧЛда 22-«дубль»га эришди ва Мессидан ўтиб кетди
10:47 / 01.10.2015
1694

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионлар лигасининг 2-турида «Мальмё» дарвозасига 2та гол урди (2:0).

Шу тариқа, 30 ёшли португалиялик футболчи мусобақадаги ўзининг 22-"дубл"ини расмийлаштирди ва бу кўрсаткич бўйича "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессидан ўтиб кетди. Учинчи натижа Раулга тегишли – 14та "дубл".

Филиппо Инзаги 12 марта ЕЧЛ баҳсларида иккитадан гол урган бўлса, Руд ван Нистелрой – 11, Тьерри Анри – 10, Златан Иброҳимович ва Карим Бензема ҳисобида 9тадан "дубль" мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, "Мальмё"га қарши ўйиндаги голлар туфайли Роналду фаолиятидаги голлари сонини 500тадан оширди ҳамда "Реал" тарихидаги энг яхши тўпурар Раулга етиб олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top