Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Савченко Украинага қандай шартларда топширилишини айтди
12:23 / 01.10.2015
5082

Россия адлия вазирлиги Савченко Украинага қандай шартларда топширилишини айтди. Бу ҳақда “Корреспондент” газетаси ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, украиналик фаол Надежда Савченко Россияда қўлга олиниб, суд ҳукмига кўра қамалган эди. Эндиликда Россия адлия вазирлиги унинг Донбассда қўлга олинган россияликларга алмаштирилиши мумкинлигини айтмоқда.

Таъкидланишича, Савченконинг Украинага қайтарилиши масаласи Украина томонидан Россия суди ҳукмининг тан олиниши ҳамда жазонинг ватанида ўталиши кафолатланган тақдирдагина кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳозирча Украина томони бу таклифга жавоб бергани йўқ.


Улашинг
  • Теглар:
Top