Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олланд Россия фақат “ИШИД”га қарши зарба бериши кераклигини айтмоқда
06:55 / 02.10.2015
2955

Франция президенти Франсуа Олланд Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбалари фақат “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари позицияларига берилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Барча зарбалар ким томонидан берилишидан қатъи назар, фақатгина “ИШИД”га қарши қаратилган бўлиши керак”, деб таъкидлаб ўтди Олланд.

Бундан ташқари, Олланд Суриядаги ўтиш даври амалдаги президент Башар Асадсиз кечиши кераклигини қайд қилиб ўтди.

Аввалроқ Франция инсониятга қарши жиноятларда гумон қилинаётган Сурия президенти Башар Асадга нисбатан тергов бошлагани маълум бўлганди.  


Улашинг
  • Теглар:
Top