Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон дунёда биринчи бўлиб газ ҳисобининг автоматлашган тизимини жорий қилади
16:16 / 02.10.2015
4516

Тошкент шаҳри ва вилоятида 2016 йил охирига қадар табиий газ истеъмоли ҳисобининг автоматлаштирилган тизими жорий қилинади. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз”даги манбаларига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Ўзбекистон ўз газ тармоғини бундай тизимга ўтказадиган биринчи давлат бўлади.

“Ҳатто Германия ва Буюк Британия сингари ривожланган давлатлар ҳам ушбу тизимни ҳозирча кичик тажриба ҳудудларида жорий қилишди. Ўзбекистон эса 2020 йил охирига қадар тўлалигича шундай тизимга ўтмоқчи”, - дейилади хабарномада.


Улашинг
  • Теглар:
Top