Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия бош вазири Россия билан ихтилоф келиб чиқиши мумкинлигини истисно қилди
15:58 / 02.10.2015
3525

Туркия ҳукумати Россия ҳарбийларининг Суриядаги хатти-ҳаракатларидан жиддий хавотирдалигига қарамай, бу икки давлат ўртасида ихтилоф келиб чиқишига олиб келмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмат Довудўғли баёнот берди.

“Россия билан алоқа каналларимиз очиқлигича қолмоқда, - унинг сўзларини келтиради Hürriyet нашри, - Орамизда ихтилоф келиб чиқади деб ўйламайман. Россия бизни Суриядаги операциясидан бохабар қилди, лекин тафсилотларини тушунтирмади. Россия авиациясининг икки кунлик ҳаракатлари натижалари бизни хавотирга солмоқда, негаки улар тўлалигича Озод Сурия армиясига қарши қаратилган”.


Улашинг
  • Теглар:
Top