Сурия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги террорчилик туфайли сайловлар ўтказиб бўлмаслигини билдириб ўтди
00:57 / 03.10.2015
2624

Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи давомида мамлакатда террорчилик устидан ғалаба қозонилмаса, ҳеч қандай сайловлар ва конституцион ўзгаришларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳукумат ҳатто уйидан чиқишга қўрқиб турган аҳолидан сайлов участкаларига бориб, овоз бериш жараёнларига қатнашишни сўролмайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top