ОАВ: Ҳаменеий 630 маҳбусга амнистиця эълон қилди
14:56 / 04.10.2015
1659

Эроннинг диний раҳбари оятулло Али Ҳаменеий 630 нафар маҳбусга раҳм-шафқат эълон қилди, ёҳуд уларнинг қамоқ муддатларини қисқартирди, деб хабар беради Пресс-ТВ телеканали.
“Эрон Олий суди раиси оятулло Содиқ Омулий Ларижоний тақдимига кўра Ийд ал-Адҳа байрамининг тугаши муносабати билан Эрон етакчиси 630 нафар маҳбусга раҳм-шафқат эълон қилди, ёҳуд уларнинг қамоқ муддатларини қисқартирди”, - дейилади хабарномада.


Улашинг
  • Теглар:
Top