Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон ИИВ сайлов компаниясида 70та қонунбузарлик қайд қилди
19:03 / 04.10.2015
2722

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги мамлакат парламентига ўтадиган сайловларга тайёргарлик ҳамда сайловолди кампания давомида партиялар томонидан 70 маротаба қонунбузарликларга йўл қўйилганлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда вазир ўринбосари Нурбой Қосимбоев баёнот берди.

“Жами 70та ҳолат рўйхатга олинди. Улардан 6таси бўйича жиноий ишлар қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда. Айрим материаллар Марказий сайлов қўмитасига узатилди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Парламентдаги 120 ўрин учун 14 партия баҳслашмоқда. Номзодларининг умумий миқдори 2.5 минг кишини ташкил қилади. Қонунчилик органининг асосий таркибига кириш учун партиялар камида 7 фоиз овоз тўплашлари талаб қилинади. Овоз бериш 12 соат давом этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top