Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Euronews" телеканали ходимлари Ўзбекистон ҳақида навбатдаги кўрсатувни суратга олишади
11:14 / 05.10.2015
3605

5 октябрдан 14 октябрга қадар "Euronews" телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлади.

"Uzbekistan Life" дастури учун Самарқанд, Бухоро ва Термиз тарихий шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тайёрланади.

Ушбу кўрсатувлар дунёнинг 155 мамлакатидаги 370 миллиондан ортиқ аудиторияга эга телеканал орқали 13 тилда эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойидан "Euronews" телеканалида Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақидаги 30 сониялик реклама роликлари намойиши бошланганди.

Шунингдек, "Шарқ тароналари" мусиқа фестивалини ёритиб борадиган махсус репортажлар тайёрланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top