Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ироқнинг Басра вилоятида портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
23:58 / 05.10.2015
1547

Ироқнинг жануби-шарқида жойлашган Басра вилоятида содир этилган портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди ва 25 киши яраланди, деб хабар бермоқда маҳаллий хавфсизлик кучлари вакилига иқтибос келтирган ҳолда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

Вилоят хавфсизлик раҳбари маълумотларига кўра, 5 октябрда миналаштирилган автомобиль вилоятнинг маъмурий марказидан 50 км узоқликда жойлашган Аз-Зубайр шаҳрининг гавжум кўчаларидан бирида портлатиб юборилди.  

Айни пайтда ҳеч қайси бир террорчилик гуруҳи теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.


Улашинг
  • Теглар:
Top