Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси бирданига 14.08 сўмга ошди
14:46 / 05.10.2015
10785

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2015 йилнинг 5 октябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 8 тийинга қимматлашиб, қиймати роппа-роса 2635,08 сўмни ташкил қилмоқда. 1 Евро 18 сўм 6 тийинга қимматлашиб 2959 сўм 1 тийинни ташкил қилиб турибди.

Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати кичик миқдорда ўсди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 5 тийинга қимматлашиб, 39 сўм 96 тийин қийматга эга бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top