Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти безгакка қарши дори яратган олимларга берилди
17:09 / 05.10.2015
2448

2015 йилнинг тиббиёт бўйича Нобель мукофоти паразит қуртлар чақирадиган инфекцияларга қарши тура оладиган препарат ярата олган тадқиқотчилар Уильям Кэмпбелл ва Сатоши Омура, шунингдек, безгакка қарши илож топган Юй Туга берилди.

Бу ҳақда Нобель қўмитасининг сайтида маълумот берилди. Ўтган йили бу мукофотни макондаги жойлашувни аниқлаб берувчи мия ҳужайраларини аниқлаган Майбрит ва Эдвард Мозер, шунингдек, Жон О`Кифлар олган эди.

Жорий йилда Нобель мукофотини олишга 327 номзод кўрсатилган. Улардан 57 нафари биринчи марта номзод бўлмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top