Тяньцзинь фожиаси ҳудудида хиёбон барпо қилинади
09:54 / 06.10.2015
1731

Шу йилнинг 12 август кунида Хитой шимолидаги Тяньцзинь шаҳрида юз берган кучли портлашлар ҳудуди ўрнида хиёбон яратилади. Xinhua ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақида Биньхай тумани маъмурияти маълумот берган.

Тегишли лойиҳага кўра, хиёбон майдони 34 га бўлади. Маъмурият вакилининг сўзларига кўра, кишилар бу хиёбонда ҳордиқ олишлари, дам олиш кунларини кўнгилли равишда ўтказишлари ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари мумкин бўлади. Шунингдек, портлаш ҳудудида сунъий кўл барпо этиш, савдо маркази ҳамда спорт мажмуалари яратиш вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Xinhua агентлиги маълумотига кўра, айни вақтда портлаш ҳудудидаги 46 минг кв м майдонга газон ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни "Жуйхуй" компаниясининг омборхонасида юз берган портлаш туфайли 173 киши ҳалок бўлган, 800 нафар киши жароҳатланган. Портлаш тўлқини ўшанда 2 км масофадаги биноларнинг ойналарини тўкиб ташлаган ва атрофдаги минлаб машиналарни яроқсиз ҳолга келтирганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top