83 ёшли қозоғистонлик зиёратчи Ҳаж амалларини бажариб бўлиши билан юрак хуружидан қазо қилди
17:59 / 07.10.2015
9461

2015 йилда қозоғистонлик 5 нафар кекса зиёратчи Ҳаж сафари асносида оламдан ўтди, деб хабар беради Nur.kz ресурси.
“Ҳаж чоғида Саудия Арабистонида 5 нафар қозоғистонлик қазо қилди. Уларнинг барчаси 80 ёшдан ўтган эди. Ўлимларнинг асосий сабаблари – юрак хуружлари, босим ўзгариши, ҳаво шароитлари, иссиқлик”, - деди Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ноиб-муфтийси Серикбой ҳожи Ўроз Олма-Отада ўтказилган матбуот анжуманида.

Марҳумларнинг қариндошлари Саудия Арабистонига йўл олдилар.
Ўлганлар орасида Жанубий Қозоғистондан 83 ёшли нуроний ҳам бор. У юрак хуружидан вафот этди. Шифокорлар унинг миокард инфарктидан кўз юмганини эътироф этишди.
Нуроний Мадинада оламдан ўтган. Айтилишича, хуруж арафасида у Ҳажнинг барча амалларини бажариб улгурган.


Улашинг
  • Теглар:
Top