Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эмомали Раҳмон: Тожикистон Афғонистонда ёмонлашаётган вазиятдан хавотирланмоқда
07:21 / 07.10.2015
3162

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия президенти Владимир Путин билан учрашувида Тожикистон кундан-кунга Афғонистонда оғирлашиб бораётган вазиятдан хавотирланаётганини айтди.

"Бугун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти жавобгарлигидаги ҳудуднинг хавфсизлиги масалалари ҳақида гаплашмоқчи эдим, чунки тожик-афғон чегараси бу ҳудудга киради. Афғонистонда вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда, Тожикистон рўпарасида қўшни давлатнинг 60 фоиз чегарасида ҳарбий ҳаракатлар бормоқда. Бу бизни қаттиқ ташвишлантирмоқда. Шунинг учун бугун учрашувимиз давомида минтақадаги хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилмоқчи эдим", деб айтди Раҳмон Путинга.


Улашинг
  • Теглар:
Top